14:02 / 04.11.2016
14 439

Райҳон келинлик либосини кийди (Фото)

Райҳон келинлик либосини кийди (Фото)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг бошловчи Фарҳод Алимов билан турмуш қураётгани ҳақида хабар берган эдик. Уларнинг никоҳи муносабати билан ўтказиладиган амру маъруф 5 ноябрга белгиланган.

Бугун Райҳон билан ҳамкорликда ишловчи ижодкор Якзон ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Райҳоннинг оқ кўйлак яъни келинлик либосидаги суратини жойлади. Мазкур суратга Prisma дастури ёрдамида ишлов берилган. Якзон мазкур суратда айнан Райҳон акс эттирилганини маълум қилмаган, бироқ келин либосидаги қиз Райҳон эканлиги сезилади.

Райҳон пойтахтдаги тўй либослари салонидан келин кўйлак танламоқда. Демак, Райҳон ва Фарҳод Алимовларнинг тўйлари тез кунларда бўлиб ўтади.

“Zamin.uz” сайти таҳририяти номидан уларга бахт тилаймиз!

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Райҳон келинлик либосини кийди (Фото)