Хитойлик машҳур актёр Жеки Чан 12 ноябрда Лос-Анжелесдаги тантанали маросимда фахрий "Оскар" билан тақдирланади. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар бермоқда. Таъкидланишича, "Оскар" мукофоти комиссияси актёрни кинематограф ривожланишига қўшган улкан хизматлари учун тақдирлашга қарор қилди.
Актёр 100 дан кўпроқ фильмларда суратга тушган, улардан кўпида ҳам режиссёр, ҳам продюсер, ҳам сценарийнавис ва қўшиқчи сифатида иштирок этган.
Кинематографдаги улкан хизматлари учун "Оскар" мукофоти 1948 йилда жорий қилинган.
Аввалроқ Чан Москвага ташриф буюриб, Хитой киноси фестивали очилиш маросимида иштирок этди. Бу фестивалда бошқа фильмлар қаторида Чан бош роль ижро этган ва режиссёрлик қилган "Из ортидан" фильми тақдим қилинган. Россия телеканалларидан бири ташриф чоғида Чанга бир қути музқаймоқ совға қилган. Чан бунга жавобан ҳеч қандай парҳезларга амал қилмаслигини ва ўзини бу ширинлик билан тез-тез хурсанд қилиб туришини тан олган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди