17:08 / 21.11.2016
10 353

Лола ўтмишда қолган турмуш ўртоғига атаб қўшиқ куйламаслигини айтди

Лола ўтмишда қолган турмуш ўртоғига атаб қўшиқ куйламаслигини айтди

Хонанда Лола «Билмайсан» деб ном олган таронаси кимга аталгани ҳақида сўзлаб берди. «Дарё» нашрининг ёзишича, қўшиқ Лоланинг турмуш ўртоғига аталмаган.

«"Билмайсан" кимга аталгани кўпчиликни қизиқтиради. Улар қўшиқ собиқ турмуш ўртоғим учун куйланганини ҳам тахмин қилди», — дейди Лола.

«Аммо бундай эмас. Мен унга атаб қўшиқ куйламайман, у узоқ ўтмишда қолган. Ҳозир эса ўз йўлим ва ўз ҳаётим бор. Мен бахтлиман! Бу қўшиқни ташлаб кетилиб, хиёнатга дучор бўлса-да, ҳали-ҳамон ўша инсонини севишда давом этаётган аёлларнинг қалб изтиробини ҳис этган ҳолда куйладим», — деб жавоб берган Лола.

«Билмайсан» қўшиғининг премьераси 7 ноябрь куни бўлиб ўтганди. Олдинда Лолани «Истиқлол» санъат саройида 3 кунлик концерт дастури кутиб турибди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Лола ўтмишда қолган турмуш ўртоғига атаб қўшиқ куйламаслигини айтди