Бугун, 26 ноябрь куни “Шарқ” гуруҳи аъзолари Сарвар Акбаров ва Татьяна Зайцева ўғил фарзандли бўлишди. Бу ҳақда радиобошловчи Жамшид Ҳожиниёзов ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали хабар берди ва ижодкорларни янги меҳмон билан табриклади.
“Азизларим, Сарвар ва Татьяна, сизларни узоқ кутилган фарзандингиз, ўғлингизнинг дунёга келгани билан табриклайман. Сизга ва фарзандингизга соғлиқ, қувонч ва нурли келажакни тилаймиз. Умри, ризқи билан берган бўлсин, илоҳим. Сиз учун хурсандмиз! Ҳожиниёзовлар оиласи”, деб ёзади муаллиф.
Маълумот учун, Сарвар Акбаров “Шарқ” гуруҳини 2001 йилда дўсти ва курсдоши Мурод Раҳматуллаев билан ташкил этади. Кейинчалик Сарвар гуруҳ учун аёл хонанда излашни бошлайди ва Татьяна Зайцева 2008 йилда гуруҳга хонанда сифатида кириб келади.
Сарвар ва Татьяна бундан беш йил аввал турмуш қуришган. Бу уларнинг биринчи фарзандлари.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Сарвар ва Татьянани фарзандли бўлганлари билан муборакбод этиб, она ва болага мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди