Telegram мессенжерида «Уммон» гуруҳи аъзоси Зоҳид Рихсиев автоҳалокатга учраб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқатилди.
Тарқатилган хабарларда Зоҳид Рихсиев 30 ноябрь куни соат 11:30 да автоҳалокатга учрагани ва вафот этгани ёзилган.
Telegram’да тарқатилган хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқин эканини билиш мақсадида, журналист Феруз Муҳаммад «Уммон» гуруҳининг маъмури Дониёр Алимуҳамедовга мурожаат қилди.
Эътиборли томони, Telegram’даги хабарларга илова қилинган суратларда бошқа бир хонанда — Алижон Исоқовнинг йўл-транспорт ҳодисасига учраган машинаси акс этган (бу ЙТҲ ҳақида аввалроқ хабар берилган эди).
«Бу миш-миш бир неча кундан бери Telegram’даги гуруҳларда айланиб юрганидан хабаримиз бор. Худога шукр, ‘Уммон’ гуруҳидаги барча йигитлар соғ-саломат. Telegram’да тарқатилган хабарлар уйдирмадан бошқа ҳеч нарса эмас», — деди «Уммон» гуруҳи маъмури. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?