Америкалик қўшиқчи Селена Гомес 2016 йилги Instagram қироличасига айланди, деб ёзади «Дарё» Тhe Mashable’га таяниб. Унинг фотосуратлари энг кўп сонли «лайк»лар йиғиб, ижтимоий тармоқда энг оммабоп бўлди.
Хонанданинг энг оммабоп сурати 5,9 миллионта «лайк» ва 200 мингдан ортиқ изоҳ тўплади. Гомеснинг обуначилари сони эса 103 миллиондан ошади. Юлдузлар орасида у фоловерлар сони бўйича биринчи ўринда жойлашди.
Ундан кейинги ўринни Тейлор Свифт (93,6 миллион фоловер) эгаллади, юқори учликни эса Бейонсе (88,9 миллион) якунлади.
Шунингдек, юқори ўнликка Кайли (79,5 миллион) ва Кендалл Женнер (68,9 миллион) кирди. Топ ўнталикдан жой олган ягона эркак Криштиану Роналду (82,3 миллион) бўлди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди