10 725
Конституция байрамида финал қўшиғини куйлаш бахтини Гулсанам, Озодбек, Юлдуздан Севара илиб кетди
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова катта саҳналарга қайтгани, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда қўшиқ куйлаши ҳақида хабар берилган эди.
Мазкур хабардан сўнг кўплаб мухлислар орасида қарама-қарши фикрлар пайдо бўлди. Усмонова катта саҳналарни тарк этгунига қадар байрам тадбирларининг финал қўшиғини куйлаб чиққан. Халқ унинг иштирокини, куйлайдиган қўшиғини интизорлик билан кутарди, кийган либосидан тортиб, лаб бўёғигача муҳокамаларга сабаб бўларди.
Юлдуз Усмоновадан сўнг бу ўринни Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитова эгаллаган эди. Бир гал бу бахт Назарбековга насиб этса, бошқа сафар Мамазоитова дўндирарди.
Санъат бешафқат, мухлис ҳам. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимда финал қўшиғини ким куйлаши ҳақида баҳс-мунозаралар яқин-яқингача тинмаётган эди. Аммо бу бахт на Мамазоитовага, на Назарбековга ва на қайтиши шов-шувларга сабаб бўлган Усмоновага насиб этди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги байрам тантаналарининг финал қўшиғини куйлаш Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист Севара Назархонга насиб этди. Югурганники эмас, буюрганники, деб шуни айтишса керак.
Дарвоқе, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 2006 йил апрель ойида “Водий садоси” радиосида радиобошловчи Феруза Абдураҳмонова билан суҳбатда Севара Назархоннинг овози ва қўшиқларини кескин танқид қилиб, уни халқ қўшиқларини ўғринча куйлаб чиқишди, муаллифлик ҳуқуқини бузишда айблаган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда