11:28 / 15.12.2016
12 524

«Қирол шер» мультфильми АҚШ миллий бойлиги деб тан олинди

«Қирол шер» мультфильми АҚШ миллий бойлиги деб тан олинди

«Қирол шер» мультфильми АҚШ миллий бойлиги деб тан олинди ва Конгресс кутубхонасида сақланувчи картиналар рўйхатига киритилди. Бундан ташқари, рўйхатга 2016 йил ҳисобидан яна 24 та лента киритилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Ҳар йили кутубхона миллий рўйхатига бадиий ва маданий қийматга эга бўлган 25 та фильм киритилади. 2015 йил ҳолатига унда 675 та картина мавжуд.

Рўйхат 2016 йил декабрь ойи охирида янги фильмлар билан бойитилади: унга «Қирол шер» мультфильми, «‘Нонушта’ клуби» драмаси, Альфред Хичкокнинг «Қушлар» номли триллери, роуд-муви «Тельма ва Луиза», 1903 йилда ишлаб чиқарилган «Америкалик ўт ўчирувчининг ҳаёти» овозсиз лентаси ва бошқалар киритилади. Фильмларнинг тўлиқ рўйхати АҚШ Конгресси расмий сайтида чоп этилган.

Отасини йўқотиб қўйган шер боласи ҳақидаги драматик мультфильм 1994 йилда экранларга чиққан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Қирол шер» мультфильми АҚШ миллий бойлиги деб тан олинди