9 552
Тошкентда бўладиган «Президент арчаси»нинг энг арзон чиптаси 35 минг сўмдан сотувга чиқди
Янги йил кириб келиши арафасида Тошкент шаҳридаги «Туркистон» санъат саройида «Президент арчаси» театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилиши анъанага айланган. Анъанага содиқ қолган ҳолда, бу йил ҳам 29–30 декабрь кунлари «Президент арчаси» театрлаштирилган концерт дастури ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дарё».
Хабарда таъкидланишича, чипталар 35, 40, 45 минг сўмдан «Туркистон» санъат саройи кассаларида сотувга чиққан. Таклифнома билан келган болаларга «Президент совғаси» ҳадя қилинади, концертга чипта харид қилиб кирган болаларга эса совға берилиши учун ота-оналар қўшимча пул тўлаши лозим.
Ушбу концерт дастури Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда «Томоша» болалар мусиқий театр-студияси ҳамкорлигида тақдим этилади.
Болажонлар учун «Томоша» болалар мусиқий театр-студияси томонидан тайёрланган театрлаштирилган мусиқий дастур намойиш этилади. Шунингдек, тадбирга таклиф этилган болаларга «Президент совғаси» Лола Каримова-Тиллаева бошчилигидаги «Сен ёлғиз эмассан» хайрия жамғармаси томонидан топширилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди