Хонанда Севинч Мўминова шоу-бизнес вакиллари билан яқин дўст тутинмаслигининг сабаблари ҳақида гапирди.
“Мен кўпроқ вақтимни ижод, уй ва бола тарбиясига ажратаман. Менда дугоналарим билан ресторанда учрашиш, айланишга чиқиш деган нарсалар йўқ. Балки бу менинг ҳаётимдаги минусдир. Балки мен ҳам қўшилишим керакдир, дугоналарим билан “гап” ўйнашим керакдир. Билмадим, мен учун асосий нарса оилам, ижод ва фарзанд тарбияси. Бўш вақтим бўлса уни қизим билан ўтказаман. Уни болалар майдончасига олиб бораман. Ёки рўзғорнинг камчилигини тўлдириш учун супермаркетга бориб, нарса харид қиламан. Менинг ҳаётим шундан иборат. Шунинг учун ҳам шоу-бизнес вакиллари билан дўстлашмагандирман. Ундай ҳолда мен кўпроқ вақтимни кўчада, ўйин-кулгу қилиб, улар билан кўришиб ўтказишимга тўғри келади. Мен бундай нарсаларга вақт ажратмаганман. Баъзан йиғилиб, бирга ўтириб вақт ўтказаётган ҳамкасбларимга хавасим келади. ‘Ҳамма нарсага вақт топади-я,булар’ деб қўяман. Мен эса бўш вақтим бўлса, яхшиси қизим билан уйда ўтиргим келади. Уйда чиройли овқат қилиб, қизим билан яхши кино томоша қилиб вақтимни ўтказишни истайман. Менга шу ҳаёт ёқади”,—дейди Севинч ҳамкасблари билан яқин дугона тутинмаганлигига изоҳ берар экан.
Аввалроқ, Севинч турмуш ўртоғи Шароф Муқимов билан алоҳида яшаса-да, ўзаро муносабатлари яхши эканлигини маълум қилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди