Америкалик режиссёр, “Юлдузлар жанги” фильмлари яратувчиси Жорж Лукас Forbes журналига кўра АҚШнинг энг бадавлат машҳур кишилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади, деб ёзмоқда Кун.уз сайти. Рейтинг нашрнинг электрон нусхасида чоп этилди.
Forbes ҳисоб-китобларига кўра, Лукаснинг маблағи тахминан 4,6 миллиард долларга баҳоланди. Режиссёр бу сумманинг асосий қисмини ўзининг Lucasfilm компаниясини The Walt Disney Company корпорациясига 2012 йилда 4,05 миллиард долларга сотиши эвазига олган. Журналнинг таъкидлашича, Лукас Калифорния штатида майдони 24 кв. км бўлган ранчога ҳам эгалик қилади.
Рўйхатнинг иккинчи ўрнида яна бир режиссёр Стивен Спилберг 3,7 миллиард доллар билан қайд этилди. У маблағининг асосий қисмини DreamWorks киностудиясидаги омадли ишлари сабаб топган. Спилберг 1990-йиллар унинг асосчиларидан бири бўлган.
Кучли “учлик”ни эса АҚШдаги энг машҳур телебошловчилардан бири Опра Уинфри якунлаб берди (2,8 млрд доллар). Уинфри асосан ўзининг Harpo Productions компанияси сабаб шунча пулни ишлаб топган. Нашрнинг таъкидлашича, АҚШдаги энг нуфузли шахслардан бири бўлган бошловчи Ҳавайи штатида кўчмас мулкка ҳам эга.
Тўртинчи поғонани америка баскетболи афсонаси Майкл Жордан (1,2 млрд. доллар) эгаллади. Икки карра Олимпия ва олти карра МБА ғолиби бўлган спортчи спорт ва оёқ кийимлари рекламаси сабаб бойиб кетган. Бешинчи ўринда кўзбоғловчи Дэвид Копперфильд тахаллуси билан машҳур Дэвид Сет Коткин (850 млн. доллар). Нашрнинг таъкидлашича, у қўйган томошалари сабаб ишлаб топган пулларини “сеҳрли артефактлар”нинг йирик коллекциясига йўналтирган.
Рўйхатдан ҳаммаси бўлиб 20 киши жой олди. Улар орасида америкалик гольф устаси Тайгер Вудс (740 млн. доллар), ёзувчи Жеймс Паттерсон (700 млн. доллар), рэп-ижрочи Жей-Зи (610 млн. доллар), қўшиқчи Мадонна (560 млн. доллар), мусиқачилар Жимми Баффет (550 млн. доллар) ва Жон Бон Жови (410 млн. доллар), шунингдек бошқа машҳур инсонлар бор. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди