Умид Искандаров ҳамда шоу-бизнес оламидаги энг кўзга кўринган пардозчилардан бири бўлмиш Рената Искандарованинг оиласига дарз кетгани ҳақида турли миш-мишлар тарқалган эди. Аслида, бу гап-сўзлар бундан роппа-роса 1 йил олдин, 2016 йилнинг январь ойида бошланган эди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.
Ўтган йилнинг январ ойида миш-мишларга ойдинлик киритиш мақсадида таҳририятимиз ходимлари Умид ҳамда Рената билан боғланганишганда, ажрим ҳақидаги гаплар ёлғон эканини, улар бахтли ҳаёт кечираётганликларини айтишганди.
Орадан 1 йил ўтиб, кеча, 3 январь куни Умид Искандаров билан таҳририят боғланганида мутлақо бошқа жавобни берган.
“Мен бу каби миш-мишлар барчани қизиқтиришини тушунаман. Аммо менинг ҳаётим ва оилавий масалаларимга ҳеч ким аралашмаслигини истардим. Аслида мухлисларни қизиқтириши мумкин бўлган жуда мавзулар кўп. Мен ажрим борасида ҳеч нарсани гапиришни истамайман. Буни тўғри тушунишади, деган умиддаман” дейди Умид Искандаров.
Ўтган йили бахтли эканини, тарқалган миш-мишлар ёлғон эканини айтган актёр бу сафар ҳеч қандай изоҳ беришни истамади.
Эслатиб ўтамиз, ажрим ҳақидаги гапларнинг янада жонланишига Умид ва Ренатанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлаштирилаётган суратлари, изоҳлари, яқинларининг улар ҳақидаги фикрлари сабаб бўлди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди