17:58 / 10.01.2017
10 162

Райҳон янги концертида уч аёл санъаткор билан дуэт куйлайди

Райҳон янги концертида уч аёл санъаткор билан дуэт куйлайди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда февраль ойида бўлиб ўтадиган янги концертига оид айрим маълумотларни ошкор қилди.

Хусусан, Райҳоннинг айтишича, янги концертида у уч аёл санъаткорлар билан дуэт ижро этади.

Биринчи дуэт хонанданинг яқин дугонаси Муниса Ризаева билан ижро этилади. Райҳон мазкур дуэт “Sayyod.com” сайти раҳбари таклифига кўра яратилганини айтиб ўтди.

Иккинчи дуэтдош эса қизиқчи Ҳалима Ибрагимова.

Учинчи дуэт хонанда Зиёда билан бирга куйланади. Райҳон Зиёданинг айни пайтда ҳомиладорлигини ҳисобга олган ҳолда “менимча, концертда бирга куйлашга улгурамиз, деб ўйлайман”, дея қўшимча қилди.

Маълумот учун, Райҳон 20-21-22-23-24 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим этади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Райҳон янги концертида уч аёл санъаткор билан дуэт куйлайди