Ижодкор Алишер Узоқов бугунги кун актёрлик мактаби ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси'га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.
«Ёш, иқтидорли актёрлар камайиб кетяпти, – деб гап бошлади Алишер Узоқов. – Яқинда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтига бориб, маъмуриятга учрашиб, ‘Мен талабаларга дарс бермоқчиман, 4 йил ичида кино учун камида икки нафардан яхши актриса ва актёр чиқариб бераман’, – деб айтдим.
Ўзбек киносида порлаган сўнгги юлдузлар – Фаррух Соипов, Улуғбек Қодиров, Адиз Ражабовлардан кейин пичоққа илинадиганлардан охиргиси мен бўлсам керак. Бундан хурсанд бўлмайман, аксинча, янги қаҳрамонлар чиқмаётганидан афсусдаман.
30 ёшга кирдим, икки фарзандли бўлдим. Сочим ҳам тўкилиб, қиёфам анча ўзгарган. Хоҳлайманми, йўқми энди 18 ёшли йигит ролини ўйнолмайман. Бошқа тенгқурларимда ҳам худди шундай жараён кечяпти. Киномизга янги қаҳрамонлар, янги чеҳралар керак.
Янги фильмим учун узоқ вақт давомида актёр қидирдим. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтидан ҳам ўзим хоҳлаган актёрни топа олмадим. Охири ўша ролни ўзим ўйнашга мажбур бўлдим. Аслида бу фильмда умуман кўринмоқчи эмасдим». “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Damas учун онлайн контрактация очилади