13:17 / 03.03.2015
7 964

Forbes талқини бўйича энг бой украиналик Ринат Ахметов 2014 йилда 6 млрд доллар йўқотди

Forbes талқини бўйича энг бой украиналик Ринат Ахметов 2014 йилда 6 млрд доллар йўқотди

Украинанинг энг бой миллиардери Ринат Ахметов Forbes талқини бўйича дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 88-ўриндан 201-ўринга тушиб кетди. Унинг ҳозирги бойлиги 6,7 млрд долларга баҳоланмоқда. 2014 йилда унинг бойлиги 12,5 млрд долларга баҳоланган эди.

Энг бой украиналиклар орасида 2-ўринни 1,5 млрд доллар бойликка эга бўлган Виктор Пинчук, 3-ўринни 1,3 млрд доллар билан Игорь Коломойский эгаллаган. Улар мос равишда Forbes рўйхатидан 1250- ва 1415-ўринларга лойиқ деб топилишган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Forbes талқини бўйича энг бой украиналик Ринат Ахметов 2014 йилда 6 млрд доллар йўқотди