13:17 / 06.10.2016
6 789

Twitter акциялари баҳоси 9 фоизга тушди

Twitter акциялари баҳоси 9 фоизга тушди

Нью-Йорк фонд биржасида Twitter микроблогларининг сервис акциялари 9 фоизга тушиб, бир акция баҳоси 22,58 долларни ташкил қилди. Бу ҳақида "Газета.ru"га асосланиб "Кун" нашри хабар берди.

Salesforce, Microsoft ва Verizon компаниялари Twitter харидига қизиқиш билдиришган. Bloomberg'нинг қайд қилишича, ижтимоий тармоқнинг баҳоси 16,7 миллиард долларни ташкил этади.

Бундан аввал Reuters агентлиги Twitter микроблоглари сервиси сотувига доир музокаралар 2016 йилнинг октябрида ниҳоясига етиши ҳақида хабар берганди. Ижтимоий тармоқ раҳбарияти ўзининг салоҳиятли харидорларига музокараларни 27 октябрга қадар тугаллаши ҳақида маълум қилган. Бу вақтгача компания учинчи чорак учун ҳисоботини чоп этади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Twitter акциялари баҳоси 9 фоизга тушди