13:49 / 13.10.2016
7 167

Тошкентдан Андижонга яна бир темир йўл рейси ишга туширилди

Тошкентдан Андижонга яна бир темир йўл рейси ишга туширилди

«Тошкент-Андижон» йўналиши бўйича янги темир йўл рейси кечки вақтда отланади.

17 октябрдан Тошкентдан Андижонга қўшимча темир йўл рейси ишга туширилади, хабар қилди «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси матбуот хизмати.

№62/61 рейси поезди Тошкентдан 16:30 да йўлга чиқиб, Андижонга 22:30 да етиб боради. Андижондан эса 6:00 да отланиб, пойтахтга 12:10 да етиб келади.

«Ўзтемирйўлйўловчи"нинг қайд этишича, янги рейс ишга туширилиши муносабати билан 18 октябрдан бошлаб №391/392 «Андижон-Бухоро-Андижон» рейси ва №91/92 «Тошкент-Андижон-Тошкент» рейси жадвалларига ўзгартириш киритилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Тошкентдан Андижонга яна бир темир йўл рейси ишга туширилди