YotaPhone‘ни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш билан шуғулланадиган YotaDevices компаниясининг жорий йилнинг апрель-сентябрь ойлари давомида кўрган зарари қарийб 8 миллион (7,8) долларни ташкил қилди, деб ёзмоқда Terabayt сайти.
Мазкур молиявий зарар компаниянинг бозордаги улуши тушиб кетганидан эмас, балки YotaDevices ва унинг инвесторлари ишлаб чиқариладиган қурилмаларнинг келажакда тан нархини камайтиришга хизмат қиладиган муҳим омиллар – тарғибот, савдо ва логистикага катта миқдорда маблағ ажратгани туфайли юзага келган.
Яқинда YotaDevices эълон қилган ҳисоботда, жумладан, навбатдаги қурилма – YotaPhone модели ҳақида ҳам сўз боради. Ҳисоботда ёзилишича, янги модель 2017 йилда намойиш этилади ва фаол равишда Хитой бозорида сотилишни бошлайди. Шу йилнинг Хитойнинг China Baoli компанияси YotaDevices фирмасига қарашли акцияларнинг 30%ни харид қилган ва унинг акциядорларидан бирига айланган. Хитойлик фирма келгусида YotaDevices‘нинг 64,9% акцияларини сотиб олиб, унинг бошқарувини қўлга олиш мақсадида. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?