14:51 / 19.12.2016
6 178

Тошкентдаги барча бекатлар ахборот таблолари билан таъминланади

Тошкентдаги барча бекатлар ахборот таблолари билан таъминланади

«Тошшаҳартрансхизмат» Тошкентдаги барча автобус бекатларини информацион таблолар билан таъминлашни режалаштирмоқда, деб хабар қилди «Газета.уз» нашри.

Айни пайтда автобуслар ҳаракат жадвали ва бошқа фойдали маълумотлар (валюталар курси, об-ҳаво) бир қатор: «6-туғруқхона», «Дунё супермаркети», «Чимён дўкони» ва «Grand Mir Hotel» бекатларига ўрнатилган.

Табло кунига 24 соат ишлайди, бунда 6:00 дан 23:00 гача автобуслар ҳаракати жадвалини кўрсатиб туради.

Лойиҳа «Тошшаҳартрансхизмат» ва «Тоштрансдиспетчерхизмат» корхонаси томонидан Grand Technology Systems компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Тошкентдаги барча бекатлар ахборот таблолари билан таъминланади