Uber халқаро такси сервиси 2016 йилнинг учинчи чорагида 800 миллион доллардан ортиқ зарар кўрди. АҚШда Lyft’га қарши олиб борилган нарх уруши ва янги ташаббусларга сарфланган пуллар бунга сабаб бўлди, деб хабар беради «Дарё».
Шу билан бирга, охирги маълумотлар вазият секин-аста ўнгланаётганини кўрсатмоқда, негаки Uber Didi Chuxing’га қарши Хитой бозори учун курашиш қароридан қайтди.
Uber очиқ турдаги ташкилот бўлмагани сабабли молиявий ҳисоботини эълон қилмайди, аммо унинг директори Гаутам Гупта ҳар уч ойда телеконференция ўтказиб, акциядорлар олдида ҳисобот беради.
The Information нашрига кўра, солиқлар, фоизлар, ҳисобдан чиқариш ва амортизация бирга ҳисобланганда Uber’нинг йил охиригача кўрган зарари 2015 йилдагидан 25 фоизга кўпроқ бўлиб, 2,8 миллиард доллардан ошиши мумкин. 2016 йилнинг тўққиз ойи ичида компания 2,2 миллион доллар йўқотди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди