Amazon компанияси товарларни сақлаш ва етказиб бериш тизимига патент аризасини топширди. Янги тизимда дирижабллар ва учувчисиз қурилмалар қўлланилади. Бу ҳақда Кун.уз сайти хабар берди.
Amazon дирижабллардан муайян ҳудудларга жўнатилувчи у ёки бу товарларни сақловчи омбор сифатида фойдаланмоқчи. Учувчисиз қурилмалар эса бевосита харидорларнинг ўзига маҳсулотни етказиб беради. Бундай тизим товар етказиб бериш вақтини кескин камайтиради.
Декабрь ойи бошида Amazon биринчи марта учувчисиз қурилма ёрдамида харидорга товарни етказиб берди. Буюк Британияда яшовчи мижоз телевизион приставка ва поп-корн буюртма қилганди. Компанияда таъкидланишича, у буюртма расмийлаштирилгандан 13 дақиқа ўтиб товарни қўлга киритишга муваффақ бўлган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди