17:07 / 07.01.2017
6 182

Apple ўз раҳбарларининг мукофот пуллари ҳажмини қисқартирди

Apple ўз раҳбарларининг мукофот пуллари ҳажмини қисқартирди

АҚШда Apple компанияси ўтган йил давомида ўзининг бош директори Тим Кукнинг мукофот пуллари ҳажмини қисқартирди, деб ёзади «Дарё» нашри. Корпоратив ҳисоботларга кўра, корпорация раҳбарини фирма томонидан режали кўрсаткичлар бажарилмагани учун жазолашган.

Apple маълумотларига кўра, компания бир йилда 215,6 миллиард долларлик маҳсулотларни сотган, бу режалаштирилган 223,6 миллиард доллардан 3,7 фоизга кам демакдир. Ишлаб чиқариш даромади эса 60 миллиард долларга тенг бўлди ва 60,3 миллиард долларлик мўлжалга 0,5 фоиз етмади.

Натижада бутун олий раҳбарият таркибининг мукофот пуллари ҳажми режалаштирилганидан 89,5 фоизгача қисқартирилди. Хусусан, 2016 йил якунларига кўра, Кук 8,75 миллион доллар олди, 2015 йилда — бонуслар тўлиқ ҳажмда тўланган вақтда эса у 10,28 миллион доллар олган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Apple ўз раҳбарларининг мукофот пуллари ҳажмини қисқартирди