“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий компанияси 2014 йил якунларига кўра, 6,44 миллиард сўм соф фойда олди. Бу ҳақда Finance.uz'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
2014 суғурта хизматларини реализация қилишдан кўрилган даромад 33,832 миллиард сўмдан ошиб кетди, суғурта тўловлари ҳажми эса 12,652 миллиард сўмни ташкил этди.
Компания молиявий фаолиятидан олинган даромад ҳажми 22,239 миллиард сўмни, молиявий фаолият харажатлари эса 13,124 миллиард сўмни ташкил этган.
“Ўзбекинвест” активлари 2014 йилда 280,582 миллиард сўмга етди, уларнинг 172,61 миллиард сўми – узоқ муддатли активлардир.
Компания устав капитали 3,453 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Суғурта захиралари (соф қисми) 30,966 миллиард сўмга етди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди