12:31 / 08.05.2015
5 596

“Ўзбегим даласи”нинг эгаси Фарғонанинг энг яхши фермери деб топилди

“Ўзбегим даласи”нинг эгаси Фарғонанинг энг яхши фермери деб топилди

Фарғонада бўлиб ўтган “Ташаббус –2015”республика кўрик-танловининг вилоят босқичида 55 тадбиркор, фермер ва ҳунарманд иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Танлов импорт ўрнини босувчи, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқараётган тадбиркорлар, ўзи етиштирган маҳсулотни қайта ишлашни йўлга қўйган, чорвачилик ва бошқа соҳаларда юқори натижаларга эришаётган фермерлар сафи кенгайиб бораётганини кўрсатди.

“Йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишида Қўштепа туманидаги “Чимкент султонлари гилами” хусусий корхонаси раҳбари Абдубанноп Султонов, “Йилнинг энг яхши фермери” йўналишида Тошлоқ туманидаги “Ўзбегим даласи” фермер хўжалиги раҳбари Равшан Шераев, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишида риштонлик уста кулол Саид Аҳмедов биринчи ўринни эгаллади.

Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » “Ўзбегим даласи”нинг эгаси Фарғонанинг энг яхши фермери деб топилди