21:26 / 13.10.2016
16 468

Сиз қон гуруҳингизни айтинг, биз феълингиздан хабар берамиз!

Сиз қон гуруҳингизни айтинг, биз феълингиздан хабар берамиз!

Биз сизга қонингиз гуруҳида яширинган феълингиз ҳақида маълумот берамиз.

I гуруҳ
Ҳар қандай жамоада ҳам тезда ўз ўрнини топиб, ҳатто йўлбошчи бўлишни ҳам осон уддалашади. “Келдим, кўрдим, эгалладим” айнан улар ҳақида айтилган бўлса ажабмас. Таҳликали вазиятларда ўзини қўлга олиш қобилиятлари жуда қўл келади. Шу туфайли кўпчиликда яхши таассурот қолдира оладилар. Спортнинг экстримал турларини жону дилидан севишади. Агар қон гуруҳингиз I гуруҳ салбий бўлса-чи? Жиззакилик, қаттиққўллик ва таъсирчанлик сизга хос хусусият. I қон гуруҳи соҳибалари исталган бошқа гуруҳ соҳиблари билан турмуш қурсалар, бахтли ҳаёт кечира оладилар. Аммо I ва II қон гуруҳига эга инсон билан ҳаётини боғласалар нур устига аъло нур.

II гуруҳ
Одатда улар оғир, вазмин, сабрли ва тинчликсевар бўладилар. Атрофдагилар билан тил топишишда уларнинг олдига тушадиган камдан кам топилади. Тежамкорлик ва эҳтиёткорлик ҳам уларнинг мақтовга сазовор фазилатларидан саналади. Бунинг натижаси ўлароқ рўзғорда ҳам эпли аёл деган мақтовларга сазовор бўладилар. Гарчи тинчлик ва хотиржамликни тусасаларда, бир муддат тин олиб, чинаккамига дам олишни билишмайди. Ўзгаларнинг муаммоларини ҳам юракларига яқин олганликлари туфайли юрак хасталикларидан азият чекишади. II-салбий қон гуруҳи соҳибалари эса ҳаддан ортиқ тўғрисўз, қайсар бўлиш билан бирга, мулоқотга киришни ва ўзгаришларни ёқтирмасликлари билан ажралиб туришади. Одатда бу қон гуруҳига мансуб кишилар IV-гуруҳдаги қарама-қарши жинс вакиллари билан яхши чиқиша олишмайди. Қолганлари билан эса тинч-тотув ҳаёт кечиришлари осон бўлади.

III гуруҳ
Ижодий қобилиятга эга, янгилик яратишга иштиёқманд кишиларнинг асосий қисми мана шу қон гуруҳи вакилларидан иборат бўлади. Бир хилликка умуман тоқат қила олишмайди, шу сабабли “Ҳаракатда – баракат!” деган сўзларни ўзларига шиор сифатида танлашади. Гарчи турмуш қийинчиликлари изтиробга солса-да, улар ўзлигига содиқ қолган қолади, бошини баланд кўтариб юришга интиладилар. III-салбий қон гуруҳи соҳибалари эса ўзгарувчанликлари, романтика шайдоси эканлигию, озуга берилувчанликлари билан ажралиб туришади. Улар I ва IV қон гуруҳи соҳиблари билан яхши тил топишадилар.

IV гуруҳ
Улар юқоридаги ҳар уч гуруҳнинг энг яхши сифатларини ўзларида жамлай олган кишилардир. Айниқса узоқ муддатли режалар тузиш, стратегия ишлаб чиқиш борасида иқтидорлари мансаб пиллапояларидан осон кўтарилишларига ёрдам беради. Юрак ва ақл ўртасидаги доимий кураш ҳисси ҳам уларга бегона эмас. Балки шунинг учун ҳам баъзан иккиланиш ва журъатсизликлар тузоғидан чиқишлари қийин кечади. Улар IV ва I гуруҳ вакиллари билан хавас қиларли жуфтлик ҳосил қила оладилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сиз қон гуруҳингизни айтинг, биз феълингиздан хабар берамиз!