00:08 / 08.11.2016
18 221

Қанча умр кўрасиз? Буни тахминий ҳисоблаб кўриш мумкинлигини биласизми?!

Қанча умр кўрасиз? Буни тахминий ҳисоблаб кўриш мумкинлигини биласизми?!

Инсониятнинг ўртача умр кўриш даражаси тобора ортиб бормоқда. Хар бир одам ўзининг қанча умр кўришини билишга қизиқиши табиий. Албатта, ким қанча умр кўришини яратгандан ўзга билмайди. Шундай бўлсада, қуйидаги саволларга жавоб бераётиб, умрингизни имкон қадар узайтириш, яъни соғлигингизни асраш аввало ўзингизга боғлиқ эканлигини билиб оласиз. Қуйидаги тест жаҳоннинг етакчи тиббиёт мутахассислари томонидан тузилган.

Сиз ушбу тестга самимият билан жавоб беришингизни ва шу билан бирга тест натижаларини ўзингиз учун якуний ташҳис сифатида қабул қилмаслигингизни эслатиб ўтишни истардик. Ушбу тестдан фойдаланишингиз учун неча ёшда эканлигингизнинг аҳамияти йўқ.

72 сонини оламиз. Агар сиз эркак киши бўлсангиз, 72 сонидан 3 ни айиринг, агар аёл киши бўлсангиз 72 сонига 4 ни қўшинг. Шундай қилиб эркаклар 69, аёллар эса 76 сонига қуйида келтирилган сонларни қўшиш орқали қанча умр кўришларини билиб олишлари мумкин.

1. Агар яшаётган ҳудудингизда 1 миллиондан ортиқ киши бўлса, 2 сонини айиринг.

2. Агар яшаётган ҳудудингиз аҳолиси 10 минг кишидан кам бўлса, 2 сонини қўшинг.

3. Агар ишингиз ақлий меҳнат билан боғлиқ бўлса 3 сонини айиринг. Жисмоний меҳнат қилсангиз, 3 сонини қўшинг.

4. Агар ҳафтасига 5 кун ярим соатгина бўлса ҳам спорт билан шуғуллансангиз 4 сонини, ҳафтасига 2 3 марта шуғуллансангиз 2 сонини қўшинг.

5. Агар уйланган, турмушга чиққан ёки никоҳ қурмоқчи бўлсангиз, 5 сонини қўшинг.

6. Агар умуман никоҳ қуришни истамасангиз, 25 ёшингиздан бошлаб хар 10 йил учун 1 сонини олиб
ташланг.

7. Агар хар куни 10 соатдан кўп ухласангиз 4 сонини айиринг. 7 8 соат ухласангиз, ҳеч нимани
айирманг.

8. Агар ёмон ухласангиз, 3 сонини олиб ташланг.

9. Агар асабий, жиззаки, агрессив одам бўлсангиз 3 сонини олиб ташланг.

10. Агар оғир-босиқ одам бўлсангиз , 3 сонини қўшинг.

11. Агар ўзингизни бахтли деб билсангиз, 1 сонини қўшинг бахцизман деб ўйласангиз, 2 сонини айириб ташланг.

12. Агар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасангиз 1 сонини айиринг

13. Агар ҳар доим пулга муҳтожлик сезиб, қўшимча иш қидирсангиз, 2 сонини айиринг.

14. Агар ўрта маълумотли бўлсангиз, 1 сонини қўшинг.

15. Агар маълумотингиз олий бўлса, 2 сонини қўшинг.

16. Агар сиз нафақага чиққан, лекин ишлаётган бўлсангиз 3 сонини қўшинг.

17. Агар сизнинг бувангиз ёки бувингиз 85 ёшга тўлган бўлса, 2 сонини, агар иккаласи ҳам 80 ёшга тўлган бўлсалар, 4 сонини қўшинг. Агар улардан бири 50 ёшга тўлмасдан бевақт (инфаркт, инсульт ва бошқа сабаблар туфайли) вафот этган бўлишса, 4 сони олиб ташланг.

18. Агар яқин қариндошларингиздан бири
50 ёшга тўлмасдан рак, инфаркт каби касалликлардан вафот этган бўлса, 3 сонини олиб ташланг.

19. Агар кунига 3 қути сигарета чекадиган бўлсангиз, 8 сонини, агар 1 қути сигарета чексангиз 6 сонини, агар 1 қутидан кам сигарета чексангиз 3 сонини олиб ташланг.

20. Агар кунига 1 томчи бўлса ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилсангиз, 1 сонини олиб ташланг.

21. Агар вазнингиз меъёрдан 20 кг ортиқ бўлса, 8 сонини, 15 20 кггача ортиқ бўлса 4 сонини, 5 15 кггача ортиқ бўлса, 2 сонини олиб ташланг.

22. Агар сиз 40 ёшдан ошган ва йилда бир марта тиббий профилактика кўригидан ўтувчи эркак киши бўлсангиз 2 сонини қўшинг.

23. Агар 30 40 ёш оралиғида бўлсангиз, 2 сонини, 40 50 ёш бўлсангиз, 3 сонини, 50
ёшдан катта бўлсангиз, 4 сонини қўшинг ҳосил бўлган натижа сиз кўришингиз мумкин
бўлган умр ҳисобланади. Агар ўзингизга эътиборли бўлиб, зарарли одатлардан вақтида воз кечсангиз, тест натижасида ҳосил бўлган ёшдан ҳам ўтиб кетишингиз аниқ!!

Манба: Mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қанча умр кўрасиз? Буни тахминий ҳисоблаб кўриш мумкинлигини биласизми?!