Мактаб ёшидаги болаларнинг 15% ида дислекция муаммоси мавжуд бўлади. Бунда боланинг гапириши, сўзлар талаффузи тўғри бўлишига қарамай қатъий назар ўқиётганда жуда кўп хато қилади. Ота-онаси бир неча марта тўғриласа ҳам, бола ўз ҳолича умуман тушунарсиз қилиб ўқийди.
Бунинг сабаби боланинг ақлий ривожланиши эмас. Бола жуда ақлли бўла туриб, дислекцияси бўлса, ҳеч қачон тўғри ўқий олмайди. Чунки болада нутқни қабул қилиш ва тўғри эшита олиш қобилияти ривожланмаган.
Агар мактаб ёшидаги бола секин-секин ўқиса, бу нормал ҳолат, лекин ўқиётганда бир хил товушларни ёки бўғинларни қолдириб кетиб ёки, аксинча, ўзидан қўшиб юбориб, сўзларни охиригача ўқимай, ўқиётган нарсасини маъносини тушуна олмаётган бўлса, у ҳолда мутахассис билан маслаҳатлашиб кўринг.
Ушбу ҳолатларнинг сабаби дислекция ёки боланинг ақлий ривожланиши бўлиши мумкин. Агар дислекция бўлса, у ҳолда бола билан мунтазам равишда махсус нутқ машғулотлари ўтказиш тавсия этилади. Ақлий ривожланиш туфайли бола ёмон ўқиса, у ҳолда ота-онанинг ўзи бола билан шуғулланиши, яъни китобларни кўпроқ ўқиб бериш, бола билан пузл ва оригами ясаш, болани интеллектуал ривожлантириши талаб этилади.
Дислекциянинг асорати дисграфия бўлиши мумкин. Бола товушларни тўғри ўқий олмагани учун товушларни нотўғри эшитаётгани учун сўзларни хато билан ёзади. Албатта ёзишни энди ўрганган болаларга бу таалуқли эмас. Лекин йиллар давомида айрим сўзларни мунтазам равишда нотўғри ёзиши дисграфия муаммоси мавжудлигидан далолат беради. Масалан, «олма» сўзининг ўрнига «омла» ёзади ёки «мушукча» нинг ўрнига «мушучка» деб ёзиши мумкин.
Дисграфияни ҳам вақтида аниқлаб махсус логопедик машғулотлар қўлланилса муаммо бартараф этилади.
Кўпинча ота-оналар дислекция ёки дисграфия мавжудлигидан хабари бўлмай, фарзанди ёмон ўқишига унинг ўзи сабабчи деб ўйлайдилар. Аслида жуда ақлли ва зукко бола дислекция муаммоси билан ҳеч қачон тўғри ўқиб ёза олмайди.
Манба: Uzbaby.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда