16:53 / 11.12.2016
8 600

Кўриш қобилиятини яхшилашнинг 9 синалган усули

Кўз мушаклари, ҳар қандай бошқа мушак каби машқ қилиб турилмаса, заифлашиб қолади. Adme.ru кўриш қобилиятини яхшилашнинг 9 синалган усулини тақдим этди.
  • Кун давомида кўзингизни толиқтирмасликка ҳаракат қилинг. Ҳар 2-3 соатда бир неча дақиқага кўзларингизни юминг ва бироз тин олинг.
  • Қуйидаги суратдан 16 кўз машқини ўрганиб олиш мумкин. Уларни ҳар куни кўрсатилган тартиб бўйича бажаринг.

Кўриш қобилиятини яхшилашнинг 9 синалган усули

  • Агар сиз кўзойнак тақсангиз, улардан фойдаланиш вақтини имкон қадар қисқартиринг ёки вақти-вақти билан кўзойнакни олиб туринг.
  • Кўрсаткич ва ўрта бармоқларингиздан фойдаланиб, айланма ҳаракатлар билан кўзларингизни енгил уқаланг. Машқларни бажаришда сиз у қадар кучли бўлмаган босимни ҳис қилишингиз керак, лекин оғриқни эмас. Қуйида кўрсатилган нуқталар йўналиши бўйлаб ҳаракат қилинг.


  • Кўчага чиқаётганингизда оёқ остига эмас, узоқларга қаранг.
  • Имкон қадар тез-тез сабзи шарбатини ичиб туринг (иложи бўлса ҳар куни).
  • Сабзи шарбати максимал даражада фойда бериши учун унга 1-2 томчи зайтун ёғи қўшинг. Бу унинг таъмини бузмайди, у шарбатнинг ижобий таъсирини янада оширади.
  • Кўзларингизда чарчоқни ҳис қилсангиз, уларни илиқ сув билан ювиб ташланг.
  • Уйқуга 2 соатча қолганда компьютер, телевизор ёки смартфон экранига қарамасликка ҳаракат қилинг.
  • Йога машқларидан бири бўлган тратакни синаб кўринг. У кўзларга ёрдам беради ва хотирани мустаҳкамлайди.


Очиқ кенгликда жойлашган кичик ҳаракатсиз предмет қаршисига ўтиринг (масалан, шамлар). Нигоҳингиз ва бутун диққатингизни унга қаратинг. Кўзингизни пирпиратмасликка ҳаракат қилинг. Хотирангизда ушбу предмет тасвирини деталлаштиринг.

Шундан сўнг кўзингизни юминг ва нигоҳингизни қошлар орасидаги масофага қаратинг-да, предмет образини имкон қадар миянгизда ушлаб туринг. Шу машқни тахминан 10 дақиқа бажаринг.

Машқ мақсади — кўзлар чарчагунга қадар хотирада предметнинг аниқ тасвирига эришиш.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўриш қобилиятини яхшилашнинг 9 синалган усули