1. Севган кишингизга қараганингизда қорачиғлар 45 % га катталашади.
2. Дунёдаги ҳеч бир одам кўзларини очиб аксиролмайди.
3. Инсон кўзларининг ҳажми туғилганида қандай бўлса, умри давомида ўзгармай қолади. Қулоқ ва бурун эса, аксинча, ўсишдан бир лаҳза ҳам тўхтамайди.
4. Космонавтлар фазога чиққанларида йиғлай олмайдилар. Гравитация туфайли кўз ёшлар майда пуфакчага айланиб, кўзни ачиштиради.
5. Гўдак то икки ҳафталик бўлмагунча кўзидан заррача ёш чиқмайди.
6. Ҳар бир кўзда 107 миллиондан ортиқ ҳужайра бўлиб, уларнинг бари ёруғликни сезади.
7. Аёллар эркакларнинг кўзига қараб, уларнинг асл мақсадини аниқлаб олишлари учун 8 сония кифоя қилади.
8. Гўдаклар 38 сантиметр узоқликдаги нарсаларнигина кўра оладилар. Буни қарангки, она ўз фарзандини эмизаётганда унинг юзи боладан тахминин шунча масофада бўларкан.
9. Кўзга бирор нарса тушганида, йиғлаётганда, ёки эснаганда кўзёшининг таркиби ўзгариб туради.
10. Турли инфекция ва вируслар худди бурун ва оғиздан киргани каби кўз орқали ҳам организмга тушиши мумкин.
Манба: Darakchi.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Шавкат Мирзиёев Қатар делегациясини қабул қилди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади