22:39 / 14.12.2016
7 318

Бугун ноёб супер ой ҳодисаси рўй беради, энергетик қувватга тўлишга тайёр бўлинг!

Бугун ноёб супер ой ҳодисаси рўй беради, энергетик қувватга тўлишга тайёр бўлинг!

Бугун 2016 йилнинг 14 декабрь куни совуқ қиш осмонини супер тўлин ой эгаллайди, у нафақат нур таратади, балки ўзи билан кучли энергетик қувват оқимини олиб келади, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Супер ой барча бошлаган ишларимизнинг муваффақиятли якун топишида бизга катта ёрдам беради. У ҳаётимизни тоза саҳифадан бошлашга, янги лойиҳаларни, режаларни амалга оширишимизда, янги уйга ёки бошқа шаҳарга кўчиб ўтишимизда бизга кўмакдош бўлади.

Унинг энергетик қуввати бизни эски қарзлардан, қийинчиликлардан қутқаради. Биомайдонимиз Супер ойнинг куввати билан тўлиб-тошади. Илгари ўзида эктрасенслик қиобилиятини сезмаган одамлар ҳам бугун табиатнинг бундай ҳадясидан унумли фойдаланиб, оиласи, уйи, иши учун омад чақириши мумкин.

Тўлин ой кечасида бизни коинот билан ажратиб турувчи организмимизнинг барча тизими, шу билан бирга ички кечинмаларимиз ҳам очилиб, фаоллашади. Шунинг учун барча ташқи омиллар об-ҳаво, воқеалар, бошқа инсонларнинг сўзлари бизга кучлироқ таъсир этади. Бугун ҳис-туйғуларни бошқариш бироз қийин кечади, арзимаган нарсага кўз ёш ёки илгари айтишга журъат этмаган одамингизга севги изҳор қилиш осонроқ кечади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бугун ноёб супер ой ҳодисаси рўй беради, энергетик қувватга тўлишга тайёр бўлинг!