19:09 / 22.12.2016
9 044

Юрагингиз саломатлиги қай даражада?

Юрагингиз саломатлиги қай даражада?

Юрак етишмовчилигига чалинган беморларнинг учдан бир қисми ўз ҳаётларига бу касаллик хавф солаётганини тахмин ҳам қилмайдилар. Сизнинг ҳаётингизга юрак етишмовчилиги хавф солмаяптими? Текшириб кўринг:

1. Ортиқча вазнга эгамисиз ёки осонликча семириб кетишга мойиллигингиз борми?

А) Вазним меъёрда.

Б) Ортиқча вазнга эгаман.

2. Кундалик жисмоний фаолликка қанча вақт ажратасиз?


А) Ҳеч бўлмаганда 30 дақиқа.

Б) Сериаллар кўришни афзал биламан.

3. Парҳезингиз етарлича фойдалими?

Мевалар: кунига 2 ёки ундан ортиқ.

Бодом: ҳафтасига ҳеч бўлмаганда ярим стакан (бошқа ёнғоқлар билан алмаштириш мумкин).

Сабзавотлар: кунига 2-3 хили (картошкани ҳисобга қўшманг).

Ёғлар: ўсимлик ва тозаланмаган ёғлар.

Гўшт: ҳафтасига 300 гр. (гўшт маҳсулотлари билан биргаликда).

Балиқ: ҳафтасига 200 граммдан кам бўлмаган миқдорда.

Дон маҳсулотлари: кунига 100 граммдан кам бўлмаган миқдорда.

Дуккаклилар: ҳафтасига ярим стакандан кам бўлмаслиги керак.

Натижа


А) 5 ва ундан кўп саволларга «ҳа» деб жавоб берган бўлсангиз:

Спорт билан шуғулланувчи, кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қиладиган аёлларнинг юраги нохосдан тўхтаб қолишдан муҳофазаланган.

Б) 4 ва ундан озига «ҳа» деб жавоб берган бўлсангиз:

Зарарли одатларни ўзига одат қилган аёлларга нисбатан фаол ҳаёт тарзи кечирувчи аёлларда юрак-қон томир касалликларига чалиниш хавфи кам.

ФАЙРУЗА тайёрлади

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Юрагингиз саломатлиги қай даражада?