Вазн ортиши фақат қорин ва бўксага соя солади, десангиз адашасиз. Юзингиз ҳам бу «бахт»дан бебаҳра қолмайди. Ёноқлар шишиб, қовоқларнинг «тўн»и қалинлашади. Пешана, дахан териси эса севинчдан ёйилиб кетади. Бундай бўлишини истамайсиз-а?! Унда юз учун оздирувчи машқни канда қилманг.
- (кетма-кетлиги энига қараб кетган) Аввал қўл кафтларини бир-бирига ишқаланг. Сўнг кўз атрофи терисини кўрсаткич бармоқ ёрдамида аста уқаланг.
- Оғизни ҳаракатга келтиринг. «О», «У»,«Э» ҳарфларини 3-4 марта қайтаринг.
- Пешанани икки қўл кафти билан ушлаб, бармоқларингизни худди пианино чалаётгандек ҳолатга келтиринг.
- Бармоқларни суратдаги каби кўринишга келтириб, қош атрофини енгил уқаланг.
- Танаффус қиламиз. 3 дақиқа ҳеч қандай ҳаракат бажарилмайди.
- Оғизни суратдаги каби ҳолатга келтиринг. Бармоқлар билан ёноқ терисини пастдан юқорига пайпасланг.
- Бошни хиёл кўтариб, дахан қисмини уқаланг.
- Кўзларни юминг. Бармоқ учида қовоқ устини енгил пайпасланг.
- Бармоқ учида юзнинг барча қисмларини «чумоли юриш» усулида енгил пайпаслаб чиқинг.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди