Вақт ўтиши билан севимли буюмларингиз эскириб қолганини сезмай ҳам қоласиз. Уйда ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб қолган ва кераксиз бўлса ҳам ташлашга кўзимиз қиймайдиган нарсалар жуда кўп. Агар сиз ҳаётингизни яхши томонга ўзгартирмоқчи бўлсангиз, буюмларингизни тез-тез йиғиштириб туринг. Бу мақола сизга кераксиз нарсалардан қутулишга ёрдам беради.
1. Эски пардоз-андоз буюмлари
Пардоз-андоз буюмларини сақлаш муддати ўтиши биланоқ ташлаб юборинг, «ҳар эҳтимолга қарши» сақлаб ўтирманг.
2. Бадан учун мочалкалар, шунингдек тиш чўткалари
Улар бактериялар кўпайишига шароит яратувчи нарсалар ҳисобланади. Шунинг учун мочалкаларни ҳар ойда, тиш чўткаларини эса ҳар уч ойда янгилаб туринг.
3. Эски дорилар
Муддати ўтган дорилардан фойдаланиш организм учун жуда катта хавф туғдиради.
4. Эски журналлар
Яхшиси, эски журналларни тўпланиб қолган эски қоғозларга қўшиб макулатурага топширинг.
5. Эски идишлар
Микротўлқинли печларда ишлатиладиган пластик идишлар таркибида вақт ўтиши билан организм учун зарарли бўлган поликарбонатлар пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун янгисини сотиб олишни унутманг.
6. Эски оёқ кийимлар
Тузатиб бўлмайдиган, яроқсиз ҳолга келиб қолган эски оёқ кийимларини сақлаб ўтирмасдан ташлаб юборинг.
7. Кийилмайдиган кийимлар
Агар сиз кундалик кийимингизни йил давомида бир марта ҳам киймаган бўлсангиз, яхшиси уни ташлаганингиз маъқул. Акс ҳолда, яна муаммога дуч келасиз: кийимингиз кўп, лекин кийишга ҳеч нарса йўқ.
8. Овқат қолдиқлари
Совитгичдаги ейилмай қолган овқатлардан жуда эҳтиёт бўлинг. Уларнинг кўпчилигини очиқ ҳолда сақлаш соғлиқ учун хавф туғдириши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди