АҚШдаги Шимоли-Ғарбий университети олимлари нафас олишнинг хотира ва қўрқув ҳиссига бўлган таъсирини аниқлашди. Тадқиқотчилар ўз хулосалари билан The Journal of Neuroscience журналида бўлишишди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Нафас олиш давомийлиги мияда электр фаоллигини келтириб чиқаради. Бу ҳолат оғиз ёки бурундан нафас олиш ҳамда нафас олиш ҳамда уни чиқариш қандай тезликда амалга ошиши билан боғлиқ. Етти нафар тутқаноқ касаллиги билан оғриган ва 70 нафар соғлом инсоннинг электроэнцефалограммаси нафас олишда миянинг уч қисми ишлашини кўрсатиб берди: ҳидларни қайта ишлашга масъул бўлган ҳид билиш қисми, хотирани назоратда ушлаб турувчи гиппокамп ва ҳис-туйғу жараёнлари билан боғлиқ бўлган бодомсимон без. Иштирокчилар бурун билан нафас олишганда қўрқинчли юзларни тезда таниб олишган, шунингдек бунда маълум бир объектларни эслаб қолиш ҳам яхшиланган.
Аввалги тадқиқотлар эса инсоннинг нафас олиш давомийлиги тинчланган ҳолда дақиқасига 12-18 нафас олиш ва чиқаришни ташкил этишини кўрсатиб берган. Бу кўрсаткич ҳаяжонланганда 20 га етади. «Сиз қўрқсангиз нафас олиш ва чиқариш давомийлиги ҳам ошади. Натижада сиз тинч ҳолда тургандан кўра кўпроқ нафас оласиз. Шу тариқа, организмнинг қўрқувга бўлган табиий сезгирлиги мия ишлашига ижобий таъсир кўрсатади ва натижада хавфли қўзғовчиларга таъсирчанлик вақти қисқаради», - дея маълум қилишди тадқиқот муаллифлари. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди