13:36 / 04.01.2017
8 296

Мураккаб қарорларни қабул қилишга қийналасизми? Унда 10/10/10 қоидаси билан танишинг!

Мураккаб қарорларни қабул қилишга қийналасизми? Унда 10/10/10 қоидаси билан танишинг!

Ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам ўзни қўлга олиб, ухлашга ётиш керак, деган фикрлар мавжуд. Бироқ, тонгда уйқудан турганингизда муаммоларга ҳеч қандай жавоб олмайсиз — барча ерда жимжитлик. Агарда сиз мураккаб қарор қилишингизга тўғри келса, лекин бу сизни қийнаса, у ҳолда 10/10/10 қоидасига амал қилишингизни сўраймиз.

Ҳал қилиб бўлмайдиган муаммолар қаршида барча умидларни йўқотиш жуда ҳам осон. Балки, ички низони ҳал этишда энг катта душман бу қисқа муддатли ҳис-ҳаяжондир. У ишониб бўлмайдиган ҳамроҳ вазифасини бажаради. Агар инсонлар ҳаёти давомида қилган энг нотўғри қарорлар билан бўлишса, улар доим ўзининг инстинктив ҳис-туйғуларига ишора қилишади: очкўзлик, ғазаб, эҳтирос, қўрқув.

Эътиборингизга Harvard Business Review нашрининг собиқ бош муҳаррири, таниқли телешарҳловчи Сьюзи Уэлч (Suzy Welch)нинг ишда ҳам, ҳаётда ҳам муваффақиятга эришиш стратегиясини ҳавола этамиз. У 10/10/10 деб номланади ва учта турли вақт чегарасидаги нуқтаи назардан қарор қабул қилишни ўз ичига олади:

* Сиз бунга 10 дақиқа ўтгандан сўнг қандай қарайсиз?

* Бу қарор ҳақида 10 ой ўтгач қай фикрда бўласиз?

* Бунга 10 йилдан сўнг қандай муносабатда бўласиз?

Бу вақтга эътиборимизни қарата туриб, биз қабул қилиниши керак бўлган муҳим қарорлардан бир қанча масофаларга узоқлашамиз.

Энди эса мазкур қоидага боғлиқ ҳаётий мисолни ўрганамиз:

Севгилисини йўқотишдан қўрқаётган Вероника исмли қиз доимо жиддий муносабатларни кутиб яшар эди. У ҳам бошқалардек, оила қуриб, фарзандли бўлишни истайди. Бироқ севган йигити бу ҳақида оғиз очмайди.

Унга 10/10/10 қоидасидан фойдаланиш таклиф этилди — у ҳозирнинг ўзида иқрор бўла олишини ҳал қилиши сўралди: Вероника дам олиш кунлари Кириллга севги изҳор қиладими?

Савол 1: Бу қарорга 10 дақиқадан сўнг қандай қарайсиз?

Жавоб: «Фикримча, мен қийналардим, бироқ шу билан бирга биринчи бўлиб фикримни айта олганим учун ўзимдан фахрланардим»

Савол 2: Бу қарор ҳақида 10 ой ўтгач қай фикрда бўласиз?

Жавоб: «Фикримча бу қароримдан ўн ой ўтгач, афсусланмайман. Мен бахтли бўлишни чин дилдан истайман. Ким таваккал қилмаса, бахтга эриша олмайди!»

Савол 3: Бунга 10 йилдан сўнг қандай муносабатда бўласиз?

Жавоб: «Кирилл бунга қандай муносабат билдиришидан қатъи назар 10 йилдан сўнг, биринчи бўлиб севги изҳор қилишнинг мен учун аҳамияти бўлмаса керак. Бу вақтда мен ёки у билан бирга бахтли яшайман, ёки бошқа инсон билан».

Айнан шу тарзда 10/10/10 қоидаси иш берди! Натижада эса биз жуда оддир қарорга эга бўламиз:

Вероника ташаббусни ўз қўлига олиши керак. Агарда уни Кирилл рад этса ҳам, ўз қароридан фахрланиши керак, сабаби мустаҳкам бўлмаган муносабатларга ўз вақтида чек қўйган маъқул. Вероника ниҳоят биринчи бўлиб «Мен сени севаман» деб айта олди. Бундан сўнг уларнинг муносабатлари янада ижобий томонга ўзгарди: ҳозирда улар тўйга тараддуд кўраётган бўлса, неажаб.

10/10/10 стратегияси нуқтаи назарингизни турли бурчакларга ўзгартиришингизга мажбур қилади. Натижада, сиз ҳал қилишга қийналаётган қарордан нима кутаётганингизни аниқлашга ёрдам беради.

Муҳим ва маъсулиятли қарорларни қабул қилишда ҳиссиётлар устун келишига йўл қўйманг. Ақлий идрок ва фикрлаш доирасини кўпроқ ишлатинг ва тўғри қарор чиқаринг!

Манба: Xabardor.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мураккаб қарорларни қабул қилишга қийналасизми? Унда 10/10/10 қоидаси билан танишинг!