11:18 / 05.01.2017
9 470

Интерьердаги ранглар кайфиятга қандай таъсир қилади?

Интерьернинг қандай рангда бўлиши муҳим аҳамиятга эга: хонадаги муҳит ва унинг қанчалик шинам бўлиши айнан унга боғлиқ. Шунинг учун ҳам ранглар уйғунлигини танлаш мураккаб масала ҳисобланади.

Интерьерни таъмирдан чиқарар экансиз, рангларни танлашда фақат ўзингизнинг дидингиздан келиб чиқишни тавсия қиламиз.
Интерьердаги ранглар кайфиятга қандай таъсир қилади?

Охирги пайтларда кўпчилик ёрқин рангларни танламоқда. Ёрқин ранглар асосий фон сифатида ҳам, ёки интерьернинг турли деталларида ҳам қўлланиши мумкин.

Рангларни танлашда бир қатор ўзига хос жиҳатлар: унинг кишига таъсири, бошқа ранглар билан уйғунлигига эътибор қаратиш лозим.

Умуман олганда барча ранглар икки хил рангга бўлинади: иссиқ (уларга сариқ, қизил каби ёрқин ранглар киради) ва совуқ (кўк ва яшилнинг барча туслари).

Тўйинган кўк ранг денгиз салқинлиги каби мусаффо туйғуларни уйғотади. Мовий ранг эса енгиллик ва хотиржамлик ҳиссини беради. Ёрқин қизил ранг эҳтирос, баъзан эса тажовуз ранги ҳисобланади.

Сариқ ранг эса бир-бирига қарама-қарши ҳис-туйғуларни уйғотади. У бир томондан қуёш, қувонч, бойлик рамзи ҳисобланса, иккинчи томондан хавотир ва хиёнат рангидир. Замонавий интерьерларда ёрқин яшил рангдан тез-тез фойдаланилади. У софлик, осойишталик ва хотиржамлик ҳиссини беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Интерьердаги ранглар кайфиятга қандай таъсир қилади?