15:43 / 15.09.2016
19 396

Узумнинг 9 фойдаси

Узумнинг 9 фойдаси

• Узум меваси А, С, В6 витаминларига бой. Шунингдек, калий, кальций, темир, фосфор, магний ва селен моддалари ҳам талайгина. Ушбу фойдали бирикмалар юракка қувват бўлиб, иммунитетни мустаҳкамлайди.

• Узум данагида А ва Е витаминлари бўлиб, меваси билан бирга ейилганда организмни ёшартиради.

• Баъзилар узум пўстини ёқтиришмайди. Аслида эса айнан пўсти билан истеъмол қилинса, ичакларда тиқин ҳосил бўлишининг олдини олади.

• Узум иштаҳани яхшилайди. Уйқусизлик, иштаҳа йўқолиши каби ҳолатларда қора узум шарбати ёки меваси айни муддао.

• Узумнинг қора нави буйрак ва жигарни аъло даражада тозалайди. Ҳусайни нави эса ўт пуфагида тош йиғилишида кўмакчи воситадир. Шунингдек, пешоб ҳайдаш хусусиятига ҳам эга.

• Фойдали бўлибгина қолмай, узумнинг ҳам ножўя таъсири бўлиши мумкин. Масалан, аллергик ҳолатларга мойиллиги борлар учун қора нав узум тавсия этилмайди.

• Таркибидаги антиоксидантлар ҳисобига бир бош узум меваси асабни тинчлантиради. Айниқса, уйқу олдидан озроқ узум ейилса, хотиржамликка эришасиз.

• Бу мева нафас йўллари ва ўпка хасталикларида ҳам асқатади. Шу боис астмага чалинганларга вақти-вақти билан узум истеъмол қилиш тавсия этилади.

• Тавсия этилмайди: қандли диабет, ошқозон-ичаклардаги муаммолар, семизлик, ҳазм фаолияти бузилганда.

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Узумнинг 9 фойдаси