1. Банан, ҳатто, чақалоқларда ҳам аллергияга сабаб бўлмайдиган ягона мева ҳисобланади.
2. Аъло кайфият бағишлайди. Таркибидаги триптофан моддаси бахт гормони ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Шунинг учун мева тановулидан сўнг кайфиятингиз кўтарила бошлайди.
3. Суякларни мустаҳкамлайди. Банан кальций моддасининг организмдан суюқлик орқали чиқиб кетишининг олдини олади ва суяклар мустаҳкамлигини таъминлайди.
4. Ичак микрофлорасини яхшилайди. Банан таркибидаги ферментлар овқат яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради. Шунингдек, жиғилдон қайнашидан халос этади.
5. Қабзиятда ҳам фойдали. Мунтазам равишда банан истеъмол қилувчи кишилар орасида қабзиятдан азият чекадиганлари учрамайди.
7. Ошқозон ярасида истеъмол қилинг. У ошқозон деворини ўраб олиб, агрессив моддалар ва кислоталар таъсиридан ҳимоялайди. Бу эса ошқозондаги яраларнинг тез битишига кўмаклашади.
8. Шифокорлар диареядан азият чекувчиларга ҳам бу мевани таъқиқлашмайди.
9. Таркибидаги калий моддаси туфайли жисмоний машқлардан сўнг оёқ мушакларининг тортишиб қолишдан ҳимоялайди. Шунингдек, оёқдаги шишлардан халос бўлишга кўмаклашади.
10. Банан таркибидаги темир моддаси анемиянинг олдини олишда муҳим озуқа ҳисобланади ва иммунитетни мустаҳкамлайди.
11. Ҳашорот чаққанида бананнинг пўстилоғининг ички тарафини боссангиз, қичишишдан халос этади.
12. Чекишни ташлаётганларга тавсия этилади. Таркибидаги кўплаб витаминлар ва магний моддаси никотин қолдиқларининг организмдан чиқариб юборишга ёрдам беради.
Манба: darakchi.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?