Маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набавий тиббиётларига мувофиқ қора седана билан бир қаторда зайтун ёғи ҳам кенг қўлланилади.
Зайтун ёғининг шундай фойдали хусусиятлари борки, уларнинг баъзилари ҳақда шифокорлар эндигина илмий маълумотларга эга бўлишмоқда.
Чили университетидаги бир гуруҳ тадқиқотчиларнинг чет эллик ҳамкасабалари билан бирга аниқлашича, зайтун ёғи таркибидаги гидрокситирозол моддаси инсон организмига шифобахш таъсир кўрсатади.
Шифокорларнинг айтишича, бу модда ҳайвонот ёғларини ҳаддан ортиқ кўп ейишнинг салбий таъсирини камайтирар экан.
Зайтун ёғи кучли аксиоксидант бўлиб, жигар, юрак ва бош мияни турли зарарлардан ҳимоя қилувчи хусусиятга эгадир. Шунинг учун олимлар турли таомларни тайёрлашда зайтун ёғидан кўпроқ ишлатишни тавсия қилмоқда.
Илгарироқ америкалик олимлар Ислом динидаги рўза билан инсоннинг узоқ умр кўриши орасида узвий боғлиқлик борлигини аниқлашган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг