00:14 / 27.02.2015
8 040

Путин Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва фахрийларига 7 минг рублдан тўлаш ҳақида кўрсатма берди

Путин Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва фахрийларига 7 минг рублдан тўлаш ҳақида кўрсатма берди

Россия президенти Иккинчи жаҳон уруши (Россияда – “Улуғ Ватан уруши”) ногиронлари ва фахрийларига бир марталик рағбатлантирувчи тўловларни бериш ҳақида фармонни имзолади. Тўлов миқдори – 7 минг рубль, дея хабар бермоқда Meduza.io.

Шунингдек, концлагерларнинг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ҳамда Иккинчи жаҳон уруши ва Финландия ҳамда Японияга қарши урушларда ҳалок бўлганларнинг беваларига ҳам шунча миқдорда пул тўланади.

Концлагерларнинг вояга етган собиқ маҳбуслари, Иккинчи жаҳон уруши вақтида фронт ортида камида бир ярим йил меҳнат қилган шахсларга 3 минг рублдан пул тўланади.

Россия президентининг ушбу фармони Россия аҳолиси, шунингдек, Болтиқбўйидаги уч давлат – Латвия, Литва ва Эстония фуқароларига татбиқ этилади. Ушбу тўловлар Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан тўланади.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Путин Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва фахрийларига 7 минг рублдан тўлаш ҳақида кўрсатма берди