17:16 / 28.02.2015
8 304

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида “қора бозор” пулфурушлари қўлга олинди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида “қора бозор” пулфурушлари қўлга олинди

СВОЖЖДЛҚК департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда фуқаролар Умид Равшанов, Нўмон Исломов, Авазбек Илҳомов, Шерали Саидов, Пўлат Болиев, Нуршод Бўронов ва Тўрабек Мирзаев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) олдиндан жиноий тил бириктириб, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган “Аҳмад Дониш” буюм бозори ҳудудидан чет эл валютасини қонунга хилоф тарзда айирбошлашни йўлга қўйганликлари маълум бўлди деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси. Жумладан, Умид Равшанов ҳар бир АҚШ долларини “қора бозор” қийматида ҳисоблаб, 100 АҚШ долларини фуқаро Носимбек Содиқовга сотаётган вақтда қўлга тушди.

Тадбирда ҳуқуқбузарлардан ашвий далил сифатида 3170 АҚШ доллари, 20 Англия фунт стерлинги ва 3500 Қозоғистон тенгеси олиб қўйилиб, уларга нисбатан тегишли жазо чоралари тайинланди.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳар Юнусобод туманида “қора бозор” пулфурушлари қўлга олинди