Ўзбекистондаги нуфузли олий таълим муассасаларидан бирига кирмоқчи бўлган талабанинг опасидан 40 минг доллар сўралди, дея хабар бермоқда “Адолат кўзгуси” газетаси.
Маълум бўлишича, аёл ўзининг абитуриент укаси ўқишга кириши осон бўлиши учун “таниш-билиш”, “танка” топишга ҳаракат қилган ва, газета ёзилишича, “ҳар йили абитуриентларни турли институтларга киритиш билан тирикчилик қилувчи” шахсни топган.
“Институтларнинг нархи ҳар хил. Сиз айтаётгангиз эса жудаям қиммат. Камида 40 минг доллар беришингиз керак”, – деган воситачи шахс. Хабарда аёл ўз укасини қайси ОТМга олиб кирмоқчи бўлгани маълум қилинмаган.
Икки томон бир тўхтамга келиб, пулни олди-берди қилиш учун маълум бир вақтни келишишган. Бироқ аёл воситачида шубҳаланиб, бу ҳолат ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти Тошкент шаҳар бошқармасига мурожаат қилган.
“Ўтказилган тезкор тадбир дараёнида [воситачи шахс] аёлдан унинг укасини олий ўқув юртларидан бирига ўқишга киритиш масаласини ҳал қилиб бериш ваъдаси билан 40 минг долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди”, – дейилади газета хабарида.
Қайд этишларича, суд томонидан воситачи шахсга 10,5 йилга озодликдан маҳрум этиш этиш жазосини тайинлаган. Хабарда воситачи шахс бунгача қанча абитуриент қанча ҳақ эвазига қайси ОТМларга киритиб қўйганига аниқлик киритилмаган.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди