Сайёрамизнинг 758 миллион катта ёшдаги аҳолиси саводсиз бўлиб қолмоқда, уларнинг кўпчилигини аёллар ташкил этади. Бу ҳақда "РТ" нашрига асосланиб "Qalampir.uz" хабар берди.
ЮНЕСКОнинг бош директори Ирина Бокованинг сўзларига кўра, дунё бўйлаб мактабга бормайдиган болаларнинг сони 263 миллион кишига етган. Уларнинг учдан бири можаролар бўлаётган ҳудудларда яшайди.
“Мактабларга ҳужумлар сони ортмоқда. Статистика кўра, мактабга бормайдиган муҳожир-болаларнинг сони беш маротаба ошиши мумкин”, дейди Бокова.
“Энг оғир юк хотин-қизлар бўйнига тушди. Саҳрои Кабирнинг жанубида жойлашган Африка давлатларида қизларнинг ноқулай шароитда эканлиги боис, улар 2086 йилга бориб мактабга боориш имкониятига эга бўлишади. Бундай бўлмаслиги учун давлатлардаги таълим билан боғлиқ ёндашувларни ўзгартириш керак”, деб таъкидлади ЮНЕСКО бош директори.
ЮНЕСКО таълимни биринчи ўринга қўйишни таклиф этади: “Ёндашувларни ўзгартиш керак. Айниқса, ўртача ва паст даромадга эга бўлган давлатларда билим салоҳиятини барча жабҳаларда сафарбар этиш керак”. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди