Муфтий Абдулазиз Аш-Шайх Эрон оятуллоҳи Али Ҳаманоий Саудия ҳукуматини ўтган йили Ҳаж амалларини бажараётиб, у ердаги тирбандлик туфайли ҳаётдан кўз юмган мусулмонларнинг ўлимида айблаганидан сўнг унга нисбатан шундай муносабат билдирди, дейилади "Кун" нашрида.
Бундай айбловлар икки мамлакат муносабатларининг кескинлашувини билдиради.
Ҳаманоий душанба куни ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида саудияликларни Ҳаж сафарини адо этаётганларга сув бериб ёки тиббий ёрдам кўрсатиш ўрнига шафқатсиз қотиллар сифатида ўлишига йўл қўйиб берганликда айблайди.
Саудия муфтийси эса Ҳаманоийнинг бундай айбловидан “ажабланмаслиги”ни айтди.
“Шуни англаб етиш керакки, улар (эронликлар) мусулмон эмас, чунки улар мажуъс авлодларидир ва уларнинг мусулмонларга, айниқса сунний мазҳабдаги мусулмонларга бўлган адовати азалдан маълум”, - деди саудиялик муфтий.
Манбага кўра, 2015 йилда Ҳаж зиёрати давомидаги тирбандлик натижасида камида 2 426 киши ҳалок бўлган. Уларнинг орасида энг кўп ҳалок бўлганлар, яъни 464 нафар киши Эронга тўғри келади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади