12:19 / 13.09.2016
9 276

Андижонда сиқилган газ баллони ўрнатилган автомобиль портлади

Андижонда сиқилган газ баллони ўрнатилган автомобиль портлади

Facebook ижтимоий тармоғидаги "Водители Ташкента" гуруҳида жойлаштирилган хабарга кўра, Андижонда енгил машинага ўрнатилган газ баллони портлаши билан боғлиқ ҳодиса рўй берган.

11 сентябрь куни вилоятнинг Асака туманида газ тўлдириш шахобчаларидан бирида ёқилғи тўлдираётган Ласетти русумли автомобиль портлаб кетгани натижасида машина бутунлай яроқсиз ҳолга келган. Хабарларга кўра, бахтли тасодиф туфайли қурбонлар ёки жароҳатланганлар йўқ. Атрофдаги машиналарни портлаш тўлқинидан монолитли тўсиқлар сақлаб қолган.

Айрим ҳайдовчиларнинг сўзларига кўра, гарчи кўпчилик сиқилган газни хавфли деб билишса-да, аслида газ баллонлари тўғри ўрнатилса ва фойдаланилса, шунингдек, доимий равишда техник кўрикдан ўтказиб турилса, бундай воқеалар юз бермаслиги мумкин.

Мазкур воқеани муҳокама қилган "Водители Ташкента" гуруҳи аъзоларининг айримлари, газ баллонга меъёридан ортиқ ёқилғи юборилган бўлиши мумкинлигини ҳам тахмин қилишган.



Манба: nuz.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда сиқилган газ баллони ўрнатилган автомобиль портлади