20:52 / 16.09.2016
11 980

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жиззах шаҳрига раҳбар бўлди

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жиззах шаҳрига раҳбар бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев 2016 йил 16 сентябрда жойларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳалардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Ҳукумат раҳбари Мирзиёев Жиззах вилоятига сафари чоғида Жиззах шаҳри, Пахтакор, Зафаробод, ва Дўстлик туманларига борган. Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти фаоллари билан учрашиб, саноатни ривожлантириш, пахта ҳосилини йиғиб олиш ва йиғим-терим мавсумини кўнгилдагидек ўтказиш масалаларини муҳокама қилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев, Жиззах шаҳри халқ депутатлари сессиясида иштирок этган. Унда, ташкилий масала кўрилган. Ўз вазифасини бажаришда нуқсонларга йўл қўйгани учун шаҳар ҳокими Асрор Қобилов ўз вазифасидан озод этилган.

Жиззах шаҳри халқ депутатлари Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан, аввалроқ Тошкент шаҳри ҳокими лавозимида фаолият юритган Абдуқаҳҳор Тўхтаевни Жиззах шаҳар ҳокими вазифасига тасдиқлашган.

Шу куни бошқа ташкилий масалалар ҳам кўрилган. Хусусан, меҳнат фаолиятида камчиликларга йўл қўйгани боис, Жиззах вилояти прокурори Шуҳрат Акбаров ҳамда қатор туман ҳокимлари лавозимидан озод этилган.

Жиззах вилояти раҳбарияти олдига мавжуд камчиликларга барҳам бериш, барча соҳаларни ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган истиқболдаги долзарб вазифалар аниқлаб олинган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жиззах шаҳрига раҳбар бўлди