2016 йил 10 сентябрь куни Самарқанд шаҳрининг «Ўрикзор» маҳалласида 131 сонли кўпқаватли тураржой биноси фасад қисмининг бетон қисми қулаб тушган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти STV телеканали хабар қилган.
Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган ва капитал таъмирга муҳтож бўлган уйда 70 оила истиқомат қилади. Уларнинг фикрича, уйнинг авария ҳолатига ертўласида доимий равишда сув тўпланиши сабабдир. Шунга қарамай, мана бир неча ўн йиллардан бери уйда капитал таъмирлаш ўтказилганини хотирлай олмасликларини билдиришган.
Уларнинг айтишларича, бир кун аввал турли хил баланд овозларни эшитгач, қўрқганларидан кўчага чиқишган. Бундай овоз эса, бир неча марта эшитилган. Аҳоли ҳозирда ўз хонадонларига киришдан хавотирланишмоқда. Гарчи фуқаролар керакли идораларга хабар қилишган бўлишса-да, бир неча ойдирки муаммо ҳал этилмаган.
Хабарларга кўра, бинонинг бир неча тонналик девори қулаб тушган йўлак болаларнинг севимли ўйингоҳи бўлган. Яхшиямки, бахтли тасодиф туфайли, ўша куни бинонинг олд томонидаги ягона кириш қисмида ҳеч ким бўлмаган. Мақола тайёрланиш чоғида телеканал вакиллари тураржой фуқаролари билан боғланишган. Уларнинг айтишларича, ширкат таъмирлаш ишларини бошлаб юборган, аммо капитал таъмирлаш ўтказилмаслигини билдиришган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди