Буюк Британиянинг Саудия Арабистонидаги элчиси Саймон Коллиз ислом динини қабул қилган ва ҳаж амалини бажарган илк юқори мартабали британ дипломати бўлди, деб хабар беради "Дийдоразиз" нашри.
Коллизнинг айтишича, у мусулмонлар орасида 30 йил яшаганидан сўнг ислом динини қабул қилган. Қирол Сауд университети ходими Фозия Албакр ўзининг Twitterдаги саҳифасида британиялик элчининг турмуш ўртоғи билан бирга ҳаж амалини адо этаётгани суратини жойлаштирди.
«Британиянинг Саудия Арабистонидаги элчиси ислом динини қабул қилганидан сўнг ҳаж амалини бажармоқда: Саймон Коллиз рафиқаси Худа билан Маккада», — дейилади суратга ёзилган изоҳда.
Коллизнинг айтишича, у ушбу динни «Худага уйланишидан олдин қабул қилган».
Коллиз деярли 30 йилдан буён Буюк Британиянинг Яқин Шарқ мамлакатларидаги дипмиссияси ходими ҳисобланади. У илгари Буюк Британиянинг Сурия, Ироқ ва Қатардаги элчиси бўлган, БАА, Яман ва Тунисда юқори дипломатик лавозимларда ишлаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади