Италиялик адвокат Жоржио Дестро самолётда жуда семиз одам билан ёнма-ён кетишга мажбур бўлгани учун Emirates авиакомпаниясидан 2,8 минг евро миқдорида товон пули ундиришни мақсад қилди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.
Дестро Кейптаундан Дубайга парвоз қилди ва тўққиз соат давомида ёнида ўтирган киши туғдирган ноқулайликдан азият чекди. У йўлакда тура туришга, бўш бўлганда экипаж учун ажратилган ўриндиқларга ўтиришга мажбур бўлди.
Дестро жойини ўзгартиришларини сўради, аммо бўш жой йўқлиги сабаб унга рад жавобини беришди. Италияликнинг сўзларига кўра, вазият учун ундан узр сўрашмаган ва ноқулайликни бартараф этиш учун бирор-бир таклиф беришмаган.
Шундан сўнг у судга даъво киритган. Унга кўра, авиакомпания адвокатга чиптасининг нархи бўлмиш 759,51 евро ва маънавий зарар учун 2 минг евро бериши лозим бўлади. Италияликнинг даъвоси 20 октябрь куни Падуяда кўриб чиқилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда