Грузия ИИВнинг баёнот беришича, республиканинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ватанига қайтишга уриниб кўргудек бўлса, зудлик билан ҳибсга олинади. ИИВ раҳбари Георгий Мгебришвилининг журналистларга хотирлатишича, Саакашвили бир нечта жиноий ишлар бўйича қидирувда. Шу муносабат билан Грузия полицияси уни мамлакатга кириб келиши билан қўлга олади, деб ёзмоқда "Кун" нашри.
Айни вақтда, Украинанинг Одесса вилояти губернатори бўлиб ишлаётган Саакашвили Грузия парламенти учун 8 октябрь куни бўлиб ўтажак сайловлар натижаси эълон қилиниши билан Грузияга қайтишини маълум қилган эди.
Грузия парламент сайловларида Саакашвилининг "Ягона миллий ҳаракат" партияси қатнашмоқда. Бундан ташқари, унинг рафиқаси Сандра Рулофс депутатлик учун курашмоқда. Грузиянинг собиқ президенти сайловларга оз муддат қолганида Туркияда сайлов штабини тузмоқчи. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди